Ливан Исроил билан музокаралар ҳақидаги хабарларни рад этди

Ливан Исроил билан музокаралар ҳақидаги хабарларни рад этди

AFP агентлигининг мамлакат ҳукуматига таяниб хабар беришича, Ливан расмийлари Исроил билан ўтказилиши айтилган музокаралар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Байрут расмийлари халқаро каналлар орқали бу борада ҳеч қандай таклиф ёки расмий хабар келиб тушмаганини таъкидлаган.

Аввалроқ эса АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Исроил ва Ливан ўртасидаги кескинликни юмшатиш бўйича музокаралар ўтказилиши мумкинлигини ёзган эди.

Бироқ ушбу учрашувда қайси даражадаги расмийлар иштирок этиши ва музокаралар қаерда бўлиб ўтиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.