"Союз-МС" кемаси экипажининг қўнишини 200 га яқин қутқарувчи таъминлайди
\"Союз-МС\" кемаси экипажининг Қозоғистонга қўнишини 200 га яқин қутқарувчи таъминлайди. Қўниш 10 апрелга режалаштирилган.
Бундан ташқари, Свердловск ва Челябинск вилоятларидан фазогирларнинг қўниш жойига ҳарбий авиация ва қидирув-эвакуация амфибиялари етказилган. Жумладан, гап 14 та Ми-8 вертолёти, 3 та Ан-26 ва 2 та Ан-12 самолёти, 20 та автотехника воситасининг жалб қилиниши ҳақида бормоқда, деб хабар берди \"Интерфакс\" ахборот агентлигига таяниб \"Кун.уз\" нашри.
\"Союз-МС-02\" бошқарилувчи капсуласи экипажи Жезқазған шаҳридан жануброққа қўниши кутилмоқда. Ерга Халқаро коинот станциясидан уч фазогир – кема сардори Сергей Рыжиков, бортмуҳандис Андрей Борисенко ва NASA фазогири Роберт Шейн Кимброу қайтадилар.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













