АҚШнинг ракета зарбаларига учраган Сурия авиабазаси одатдаги тартибда ишламоқда

АҚШнинг ракета зарбаларига учраган Сурия авиабазаси одатдаги тартибда ишламоқда
АҚШнинг ракета зарбаларига учраган Сурия авиабазаси одатдаги тартибда ишламоқда
Суриядаги Шайрат аэродромидан жанговар самолётлар учирилиши қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда, Reuters манбаларига таяниб, «Газета.ru»га асосланиб \"Дарё.уз\" хабар бермоқда.

Мазкур аэродромдан Сурия қуролли мухолифати кучларига авиазарбалар беришда фойдаланилади.

Аэродромга АҚШ томонидан ракета зарбалари берилганидан кейин етказилган зарар миқдорини баҳолаш ҳозирча амалга оширилмагани билдирилмоқда.

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ўртаер денгизидаги икки кемаси — USS Porter ва USS Ross эсминецларидан Суриянинг Хомс вилоятидаги Шайрат аэродроми томон 59 та «Томагавк» қаноти ракеталари учирилди.

Америка разведкаси маълумотларига кўра, Сурия раҳбарияти айнан шу аэродромдан кимёвий қуролдан фойдаланган ҳолда ҳужумлар ташкил этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Jasur
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.