АҚШ Эрон уранини қўлга киритишни режалаштирмоқдами?

АҚШ Эрон уранини қўлга киритишни режалаштирмоқдами?

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг бойитилган уран захиралари қатъий назорат остида эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Вашингтон бу масалани доимий кузатиб бормоқда ва зарур ҳолатда кескин чоралар кўриши мумкин.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ эртами-кечми Эроннинг бойитилган уран захираларини қўлга киритади. У бу жараённи АҚШ Космик кучлари ҳар куни кузатаётганини айтди. Президент, шунингдек, мазкур объектларга кимдир яқинлашса, бу ҳақда дарҳол хабардор бўлишларини ва зарур ҳолатда ҳужум қилиниши мумкинлигини таъкидлаган.

АҚШ етакчиси Яқин Шарқдаги бошқа масалаларга ҳам тўхталиб ўтди. У Вашингтон “Ҳизбуллоҳ” билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш мақсадида Ливан билан ҳамкорликни давом эттираётганини билдирди.

Трамп Исроилнинг Ливан ҳудудига ҳужумлари ҳақида ҳам фикр билдириб, энди бундай бомбардимонларга йўл қўйилмаслигини айтди. “Исроил энди Ливанни бомбардимон қилмайди. АҚШ бунга йўл қўймайди. Етарли”, — дея таъкидлади у.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.