Якутияда Ан-2 самолёти носоз двигатель сабаб фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Якутияда Ан-2 самолёти двигателидаги носозлик сабаб фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Шарқий минтақалараро транспорт тергов бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, самолёт ёнғин хавфи юқори бўлган ҳудудда патруллик парвозини амалга ошираётган эди. Парвоз вақтида двигателда муаммо юзага келгани сабаб учувчи аэродромга қайтишга қарор қилган.
Бироқ орадан кўп ўтмай самолёт билан алоқа узилган. Кейинчалик экипаж фавқулодда қўнишдан сўнг ўз координаталарини маълум қилган. Йўловчилар эса яқин атрофдаги қишлоқ томон йўл олган.
Қўнишдан кейин самолётда ёнғин чиққани хабар қилинди. Ҳозирда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













