Саудия Арабистонининг ғаройиб маликаси

Саудия Арабистонининг ғаройиб маликаси
Кўпчилик Саудия Арабистони маликаси Дина Абдулазиз ал-Сауд ҳақида эшитмаган бўлса керак. Биз сиз азизларга, бу гўзал хоним ҳақида қизиқарли маълумотларни тайёрладик!

Дина мамлакат аёлларидек паранжи ёки ҳижоб киймайди. Унинг кийимлари келишган қоматига мос, замонавий ва ўз услубига эга. Унинг кўплаб дўконлари мавжуд. Унинг сочлари узун эмас, доимо калта турмакда. Кийимлари замонавий ва у худди европаликлардек ҳаёт кечиради.
Саудия Арабистонининг ғаройиб маликаси
Очиғи унинг шарқона гўзаллиги ва замонавий кийиниш услуби жуда уйғунлашиб ўзгача қиёфа яратган.

Унинг D`NA дея номланувчи эксклюзив дўконига фақат унинг шахсий таклифи билангина кириш мумкин.
Саудия Арабистонининг ғаройиб маликаси
У ердаги барча коллекцияни ўзи жамлайди ва асосан она юртининг маданиятини акс эттиришга ҳаракат қилади. Дина Абдулазиз мода кўргазмаларининг доимий иштирокчиси ҳисобланади ва жуда кўплаб дизайнерлар билан ҳамкорлик қилади.
Саудия Арабистонининг ғаройиб маликаси
У замонавий ва миллий либосларда бирдек гўзал!
Саудия Арабистонининг ғаройиб маликаси
У оилали — эри Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулазиз бин Насер бин Абдулазиз ал-Сауд. Уларнинг уч нафар фарзандлари бор: эгизак икки ўғил ва бир қиз. У оиласи билан кўпроқ вақтини бирга ўтказади. Ўзи ҳақидаги турли миш-мишларга эътибор бермайди.

Манба: mulohaza.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.