Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш муддати эълон қилинди

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш муддати эълон қилинди
Буюк Британия 2019 йилнинг мартида Евроиттифоқни (ЕИ) тарк этишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга мамлакат Божхона иттифоқи ва ЕИ умумий бозоридан ҳам чиқади. Бу ҳақида молия вазири Филип Хэммонд ва ташқи савдо вазири Лиам Фокс берган маълумотга асосланиб, Kun.uz хабар берди.

\"Биз Божхона иттифоқидан чиқамиз ва мустақил, очиқ савдо державаси сифатида энг фойдали савдо битимлари муҳокамаси учун эркинликка эга бўламиз\", - дейилади мақолада.

Вазирлар шунингдек Brexit\'дан кейинги зарур ўтиш даври \"абадий давом этиши мумкин эмас\"лигини таъкидлашди.

Бундан аввал бюджет бўйича комиссар Гюнтер Эттингер Буюк Британия Евроиттифоқ таркибидан чиққанидан кейин ЕИ бюджетида йилига 12 миллиард евро етишмаслиги ҳақида айтганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.