Кўча супурувчи аёлга кўмак берган йўловчи йигит интернетнинг юлдузига айланди

Кўча супурувчи аёлга кўмак берган йўловчи йигит интернетнинг юлдузига айланди
Интернетда пайдо бўлган олмоталик йигитнинг кўча супурувчи аёлга кўмак бериб юргани суратга олинган видео ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Ушбу ҳодисани машина ҳайдовчиларидан бири видеога олган.

Видео Инстаграм ижтимоий тармоғи саҳифаларига жойлаштирилгач, уни 85 мингдан ортиқ одам томоша қилган.

“Қандай ажойиб! Бундай ўғил учун ота-онасига раҳмат!”, “Шунчаки ўтиб кетолмадим, баракалла!”, “Ҳақиқий эркак! Ота-онасига раҳмат!”, “Тўғри тарбия, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат! Баракалла!” деб изоҳ қолдирмоқда интеренет фойдаланувчилари.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.