Путин Дональд Трампга террорчилар ҳақидаги хабари учун миннатдорчилик билдирди

Путин Дональд Трампга террорчилар ҳақидаги хабари учун миннатдорчилик билдирди
РФ президенти Владимир Путин АҚШ мамлакати раҳбари Дональд Трампга Санкт-Петербург шаҳрига хужум қилишни режалаштираётган террорчилар гуруҳи ҳақидаги хабари учун миннатдорчилик билдирди. Россия раҳбари АҚШга алоқадор террористик хавф-хатарга оид маълумот пайдо бўлса, РФ махсус хизмати уни Америка томонига беришга тайёрлигини ҳам қўшимча қилган.

“РФ президенти ўзининг америкалик ҳамкасбига АҚШ марказий разведка бошқармаси томонидан Санкт-Петербургдаги Қозон черковида портлашни режа қилган террорчилар гуруҳи изига тушиб, қўлга олиш имконини берган маълумотлар учун ташаккур билдирди” дейди Кремл матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Петурбургда ИШИД тарафдорлари бўлган 7 киши қўлга олинган. Гуруҳ Қозон черкови ва сайёҳлар билан гавжум жойларга ҳужум қилишни режалаштирган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.