Ҳиндистон туну кун кузатувчи учувчисиз учар қурилмани синовдан ўтказди

Ҳиндистон туну кун кузатувчи учувчисиз учар қурилмани синовдан ўтказди
Ҳиндистон Rustom-2 янги учувчисиз учар қурилмасини муваффақиятли синовдан ўтказди. У ҳавода 24 соатгача топшириқларни бажаришга қодир. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Синов 25 январь куни Карнатака штати, Читрадурга округида ўтказилган. Барча кўрсаткичлар меъёрида эканлиги таъкидланмоқда.

Rustom-2 маълумотларни куну тун тўплаш, қўлда ва автоматик режимда душман позицияларини кўздан кечириш ва кузатиш учун мўлжалланган.

Учувчисиз учар қурилманинг парвоз баландлиги 6,7 километр, тезлиги соатига 280 километр атрофида. У Auronautical Development Establishment компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.