Саммит яккама-якка суҳбат тарзида бошланади

Саммит яккама-якка суҳбат тарзида бошланади
Фото: «AFP»
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви эртага, 12 июнь, сешанба куни фақат таржимонлар иштирокида яккама-якка тарзда бошланади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Иккала давлат раҳбарларининг учрашуви маҳаллий вақт билан соат 9:00 да бошланади.

«Салом-аликдан сўнг иккала раҳбар яккама-якка музокара олиб боради. Уларнинг ёнида фақат таржимонлар бўлади. Учрашув кенгайтирилган тарзда ҳамда тушлик дастурхони атрофида давом этади», — дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.