Туркманистонда талаба қизларга тор кийимда юриш тақиқланди

Туркманистонда талаба қизларга тор кийимда юриш тақиқланди
Барча ўқув юртларидаги талабалар кенг, узун кўйлак ва миллий лозимларда юриши шарт. Шу ҳақдаги қарор мамлакат маориф вазирлиги тарафидан қабул қилинган.

Қарор мактаблардаги ўқувчи қизларга ҳам тегишли. Улар ҳам юқорида таъкидланганидек, фақат миллий либосларда мактабга келишлари керак. Кийим барча ўқувчи қизларда бир хил бўлиши ва алоҳида танланган корхонада тикилиши зарур.

Айтишларича, Ашхободдаги №55, №57 мактабларда ҳам ўқувчи қизларнинг фақат миллий кийимларда бўлиши тайинланган. Ваҳоланки, бу мактабларда рус, турк, арман, озарбайжон, корейс миллатига мансуб қизлар таълим олишади.

Манба: Hordiq.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.