Эркак “мен шайтонман“ деб бақириб 4 кишини пичоқлади

Эркак “мен шайтонман“ деб бақириб 4 кишини пичоқлади
Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бир эркак “мен шайтонман“ деб бақириб автобус бекатидаги 4 кишини пичоқлади, икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди деб хабар бермоқда Sof.uz нашри.

Воқеа 7 сентябр жума куни Анқара шаҳрининг Етмишгут туманида содир бўлган. Эркак қурбонларига ҳужум қилмасдан аввал “сиз мусулмонмисиз?“ деб савол берган. Ҳа жавобини олгач “мен шайтонман“ деб ҳужумга ўтган.

Яраланган 2 киши шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Хабарга кўра, инсонларга ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.