Қозоғистонда "ростгўйлик дўкони" очилди

Қозоғистонда "ростгўйлик дўкони" очилди
Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳридаги олий таълим муассасаларининг бирида дастлабки \"ростгўйлик дўкони\" очилди.

Маълум қилишларича, ушбу дўконда ҳеч қандай сотувчи ёки кассир йўқ, барча маҳсулотларни талабалар ўзлари олишади ва унинг эвазига тўланадиган пулни махсус қутига солишади.

\"Харидорлар ўз-ўзига хизмат тамойили орқали фаолият олиб борилади. Бу сингари дўконларнинг очилишидан мақсад ёшларни адолат, ростгўйликка чорлашдир\", — дея тушунтирди дўкон эгаси.

Бундай лойиҳалар Қозоғистонда биринчиси эмас, аввалроқ, Остона ва Олмаота шаҳарларидаги олий таълим даргоҳларида ҳам шу сингари лойиҳалар йўлга қўйилган.

Манба: Mahalladosh.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.