Непалда пўртана оқибатида 30 га яқин киши ҳалок бўлди

Непалда пўртана оқибатида 30 га яқин киши ҳалок бўлди
Фото: Ukrinform.ru
Непал жанубида содир бўлган пўртана оқибатида 28 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди, 600 дан ортиқ киши жабрланди деб хабар берди «Daryo».

Кучли ёмғир ва шамол оқибатида Непалнинг Бара ва Парса ҳудудларида электр таъминоти тизими бузилган, дарахтлар қулаган, уйлар шикастланган. Шамол таъсирида машиналар ағдарилган.

Қутқарувчилар жабрланганларга ёрдам бериш учун узоқда жойлашган аҳоли пунктларига боришга ҳаракат қилмоқда.
Хабарда айтилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.