Польшада 6 нафар эгизаклар дунёга келди (видео)

Польшада 6 нафар эгизаклар дунёга келди (видео)
«Euronews» хабарига кўра, Краков шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт қиз, икки ўғил туғилди — бу замонавий Польша учун рекорд кўрсаткич.

Чақалоқлар кесарлик йўли билан дунёга келтирилди. Уларнинг энг жажжиси 890 грамм, энг каттаси 1,3 килограмм. Ота-она беш нафар чақалоқ кутаётганди, олтинчиси «сюрприз» бўлди.

«Бахтимизга ҳаммаси режадагидек кечди. Фақат олтинчи чақалоқ — ўғил бола биз учун ҳақиқий «сюрприз бўлди», — деди Краков университети клиникаси неонатология бўлинмаси раҳбари, профессор Ришард Латербах.

Чақалоқлар сунъий нафас олиш камерасига жойлаштирилган. Онаси — Клаудиа Мажек ўзини яхши ҳис этмоқда.
Польшада 6 нафар эгизаклар дунёга келди (видео)
Клаудиа Мажек
Олти эгизак туғилиши эҳтимоли — 5 миллиардга биттани ташкил этади. Бахтли ота-онага Польша президенти Анжей Дуда табрик йўллади.


Манба: Xabar.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.