Воронежда енгил машина ва микроавтобус тўқнашувида 8 киши ҳалок бўлди

Воронежда енгил машина ва микроавтобус тўқнашувида 8 киши ҳалок бўлди
Фото: Воронеж ИИБ матбуот хизмати
Россиянинг Воронеж вилоятида енгил машина ва микроавтобус тўқнашувида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг билдиришича, 15 июнь куни кечки пайт Воронеж—Луганск йўлининг 59-километрида Ford Focus ва Volkswagen Transporter микроавтобуси юзма-юз тўқнашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ford Focus ҳайдовчиси бошқарувни уддалай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, аёл ва унинг 10 яшар қизи касалхонага ётқилган. Она жароҳатлар туфайли кейичалик ҳаётдан кўз юмган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.