Малайзия қироличаси нега турк сериалларини тавсия қилди?

Малайзия қироличаси нега турк сериалларини тавсия қилди?
Малайзия қироличаси Азиза Омина Маймуна Искандария ҳам тарихий мавзудаги турк сериалларининг ишқибози экан, деб ёзади Azon.uz.

Қиролича ўзининг Твиттердаги саҳифасида турк серилларига қизиқиши ҳақида ёзган: “Мен “Тирилиш: Эртуғрул” сериалининг беш фаслини томоша қилдим ва тўймадим. Энди “Усмонийларнинг ташкил этилиши” сериясини томоша қиляпман. Мен барчага ушбу турк сериалини томоша қилишни маслаҳат бераман. Фильм тўлиқ ислом мавзусига бағишланган”.

Бундан ташқари, қиролича Азиза ижтимоий тармоқларда ўз обуначиларидан бирига “Пойтахт: Абдулҳамид» сериалини томоша қилишни маслаҳат берган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.