Президент 8 март байрам тадбирларини бекор қилди

Президент 8 март байрам тадбирларини бекор қилди
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Нур-Султонда бўлиб ўтиши режалаштирилган тантанали йиғилиш ва концертни бекор қилди, дея хабар берди Kazinform Давлат раҳбарининг Тwitter саҳифасига таяниб.

«Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Нур-Султонда ўтказилиши режалаштирилган тантанали йиғилиш ва концертни бекор қилишга қарор қилдим.

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши билан боғлиқ хавфсизликни таъминлаш мақсадида шундай қилинди. Азиз аёллар, сизларга бахт, соғлиқ ва фаровонлик тилайман
», - дейилган хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.