Таҳлилларда коронавирусни енгиб ёки четлаб ўтаётган инсонлар тоифаси аниқланди

Таҳлилларда коронавирусни енгиб ёки четлаб ўтаётган инсонлар тоифаси аниқланди
Болалар ва ўсмирлар коронавирус билан касалланганларнинг умумий сонининг атиги бир фоизини ташкил қилмоқда.
Бу ҳақда Хитой касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази маълум қилди.

Марказ 11 февралгача бўлган 72,314 та инфекция ҳолатини таҳлил қилган. Унга кўра, нолдан ўн ёшгача бўлган болалар ҳамда ўн ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар касаллик билан энг кам оғриган. Эътиборли жиҳати, ушбу ёш тоифаси орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Изоҳланишича, бу иммунитет тизими билан боғлиқ. Инсонларнинг ёши ўтган сари иммунитет тизими сусайиб боради ва касалликларга мойиллик ортади.

Таҳлилларга кўра, коронавирусни юқтириш ҳолатлари 30-79 ёшдаги одамларда учрамоқда. Яъни жами касаллик билан оғриганларни 87 фоизи ана шу ёш тоифасига тўғри келмоқда. Энг ачинарлиси, беморнинг ёши қанча катта бўлса шунча кўп ўлим ҳолати кузатилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.