Британиядаги энг катта оилага эга бўлган 45 ёшли аёл 22-фарзандини дунёга келтирди

Британиядаги энг катта оилага эга бўлган 45 ёшли аёл 22-фарзандини дунёга келтирди
Фото: Daily Mail
Буюк Британиядаги энг катта оила соҳибаси бўлган Сью Рэдфорд 22-фарзандини дунёга келтирди, деб хабар берди Daily Mail\'га таяниб Дарё.
45 ёшли аёл фарзандини Ланкастер шаҳридаги давлат касалхонасида дунёга келтирган. Чақалоқ 3,2 килограмм вазн билан туғилган.

Эндиликда аёл оиладаги 11-қиз фарзанд бўлган чақалоққа 49 ёшли турмуш ўртоғи Ноэл билан исм танламоқда.
«Коронавирус туфайли юзага келган вазият ортидан ҳозир туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ололмаймиз», — дейди аёл.

Журналистлар билан суҳбатда Рэдфорд COVID-19 пандемияси даврида туғишга қўрққанини айтган.
«Мен Ноэлни олдимга қўйишмасликларидан қўрқдим. Бу ҳаётимдаги энг ғайриоддий жараён бўлди. Шу билан бирга бу катта тажриба ҳамдир», — дейди аёл.
Британиядаги энг катта оилага эга бўлган 45 ёшли аёл 22-фарзандини дунёга келтирди
Фото: Daily Mail

Кўп фарзандли оила Англиянинг Моркам шаҳрида, ўнта ётоқхонали уйда яшайди. Уларнинг тўнғич фарзанди Кристофер 30 ёшда. У ва унинг 26 ёшли синглиси Софи ота-оналаридан алоҳида яшайди. Софи турмушга чиққан, унинг икки қизи ва бир ўғли бор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.