«Унинг кайфияти жуда яхши» — Борис Жонсон жонлантириш бўлимидан палатага олинди

«Унинг кайфияти жуда яхши» — Борис Жонсон жонлантириш бўлимидан палатага олинди
PA MEDIA
Буюк Британия бош вазири, коронавирусга чалингач шифохонанинг интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган Борис Жонсоннинг аҳволи яхшиланди.
«Бош вазир жонлантириш бўлимидан палатага олинди ва даволанишнинг биринчи босқичини жиддий назорат остида давом эттиради. Унинг кайфияти жуда яхши», дея Жонсоннинг вакилининг сўзларини келтирмоқда Reuters.

Борис Жонсонда 27 март куни коронавирус аниқланган ва унинг ўзи бу ҳақда твиттердаги саҳифасида хабар қилиб, масофадан ишлашини маълум қилганди. Аммо 10 кун ўтиб ҳам касаллик аломатлари йўқолмагач, 55 ёшли Жонсон 6 апрель куни Лондондаги Сент-Томсон касалхонасига ётқизилган.

Бош вазир уч кун давомида муолажаларни ҳар эҳтимолга қарши жонлантириш бўлимида олаётганди. Жонсон даволанишда бўлган вақтида Британия бош вазири лавозимини вақтинча ташқи ишлар вазири Доминик Рааб эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.