АҚШда илк бор уй ҳайвонларида ҳам коронавирус аниқланди

Америка Қўшма Штатларида илк бор уй ҳайвонлари коронавирус инфекцияси қайд этилди.
“АР“ ахборот агентлигининг АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар беришича, Нью-Йорк штатидаги иккита уй мушугида COVID-19 аниқланган. Ветеранларнинг сўзларига кўра, мушукларда нафас олиш борасида муаммолар кузатилмоқда, аммо улар тузалиб кетади. Уй ҳайвонлари инфекцияни уйдан ёки қўшниларникидан юқтиргани тахмин қилинмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирга қадар коронавирусни одамлардан ҳайвонларга ва аксинча ҳайвонлардан одамларга юқиш ҳолати тасдиқланмаган.
Олдинроқ, Нью-Йорк шаҳри маъмурияти Бронкс ҳайвонот боғида еттита шер ва йўлбарсда коронавирус инфекцияси аниқланган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!“АР“ ахборот агентлигининг АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар беришича, Нью-Йорк штатидаги иккита уй мушугида COVID-19 аниқланган. Ветеранларнинг сўзларига кўра, мушукларда нафас олиш борасида муаммолар кузатилмоқда, аммо улар тузалиб кетади. Уй ҳайвонлари инфекцияни уйдан ёки қўшниларникидан юқтиргани тахмин қилинмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирга қадар коронавирусни одамлардан ҳайвонларга ва аксинча ҳайвонлардан одамларга юқиш ҳолати тасдиқланмаган.
Олдинроқ, Нью-Йорк шаҳри маъмурияти Бронкс ҳайвонот боғида еттита шер ва йўлбарсда коронавирус инфекцияси аниқланган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













