Тожикистонда коронавирус билан касалланиш 600 фоизга ошди

Тожикистонда коронавирус билан касалланиш 600 фоизга ошди
Фото: «Pixabay»
Тожикистонда бир ҳафтада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 638 фоизга ошди, деб ёзмоқда «Argumenti.ru». Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари шундан далолат беради. Олти баравар ўсиш сабаби номаълум.

Ўтган ой охиригача Тожикистон коронавирус қайд этилмаган саноқли мамлакатлардан бири бўлиб қолаётганди. 30 апрель куни эса мамлакатда 15 кишида коронавирус борлиги маълум қилинди. Иккинчи куни яна шунча бемор аниқланди.

Қолган кунлардан касаллик қайд этилиши осмонга сакраб кетди ва 10 кунда 612 нафарга етди.
Тожикистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати 2 май куни қайд этилди ва айни пайтга келиб 20 нафарга етди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.