Коронавирусдан даволаниш миллион долларга тушди

Коронавирусдан даволаниш миллион долларга тушди
АҚШда коронавирусдан даволаниш 70 ёшли америкаликка бир миллион долларга тушди, деб хабар берди «Россия 24».
У касалхонада икки ой ётди, шунинг тенг ярмида ўпкани сунъий вентиляциялаш қурилмасига улаб қўйишганди.

Касалхона тақдим этган 180 саҳифали тўлов қоғози нақ битта китобдек келади. Суғуртаси бунча пулнинг неча фоизини қоплайди, ҳозирча номаълум.

АҚШда, агар бемор суғурталанган бўлса, коронавирусдан даволаниш 40 минг доллардан кам бўлмайди, полиси йўқлар эса икки ҳисса тўлашларига тўғри келади — камида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.