Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди

Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди
Фото: «Korrespondent.net»
23 сентябрь куни Украинанинг Днепр шаҳрида яшовчи эркак кўп қаватли уйнинг 11-қаватига газ трубаси орқали чиқди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 яшар эркак уйнинг 16-қаватида яшайдиган қизнинг ёнига чиқишни истаган. Аммо қиз уни кўришни истамаган ва уй қўриқчисидан уни киритмасликни сўраган. Киришга бўлган уринишлари бесамар кетган эркак девор устидан ўтказилган газ трубасига тирмашиб чиқишга қарор қилган.
Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди
Фото: «Korrespondent.net»
Труба бўйлаб юқорига кўтарилаётган одамни кўрган қўшнилар махсус хизматларга хабар берган. Полиция ходимлари ва қутқарувчилар етиб келгунича эркак 11 қаватга кўтарилишга улгурган.
Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди
Фото: «Korrespondent.net»
Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди
Фото: «Korrespondent.net»
Кейин у мустақил равишда пастга тушган. Фуқаронинг курткаси 6 ва 7-қаватлар орасида осилиб қолганини айтмаганда, ўзи соғ ва жароҳатланмаган, дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.