Рамзан Қодиров ўғли боксда мағлуб бўлса Чеченистон раҳбарилигидан кетмоқчи

Рамзан Қодиров ўғли боксда мағлуб бўлса Чеченистон раҳбарилигидан кетмоқчи
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мухолиф блогер Тумсо Абдураҳмоновга мурожаат қилди. Унда Қодиров блогер унинг 13 яшар ўғли Адамни боксда мағлуб эта олса лавозимидан кетишини айтган.

«Адам, бир блогер сени қопга ўхшатяпти. Сен уни жангга чақир. Мабодо у ғалаба қилса мен республика раҳбарлигидан кетаман. Бу унинг орзуси, қани амалга ошириб кўрсин. Унда революция қилиш имкони бор», — деган Қодиров Instagram жонли эфирида.

Аввалроқ, Қодировнинг ўғли Аслан Биттиров исмли жангчини ютганида шов-шув бўлган, жанг ҳаққоний кечмагани ҳақида гап-сўзлар авж олганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.