Халифанинг яҳудий астрономи

Абу Тоййиб Санад ибн Али ал-Яҳудий (тахминан 864 йилда вафот этган) 8-асрда яшаган ироқлик яҳудий астрономи, таржимон, математик ва аббосийлар халифаси Маъмун саройида муҳандис бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик исломни қабул қилган Санаднинг отаси яҳудий астрономи бўлиб, Бағдодда яшаб ижод қилган.
У «Зижус Синдҳинд»ни таржима қилган ва таҳрир қилгани маълум. «Зижус Синдҳинд» мусулмон оламида тақдим этилган биринчи астрономик жадвал эди. Математик сифатида Санад ибн Али ал-Хоразмийнинг ҳамкасби эди ва Ёқуб ибн Тариқ билан яқиндан ҳамкорлик қилган. Улар биргаликда Ер ва бошқа астрономик жисмларнинг диаметрини ҳисоблаб чиқишган. У «Китоб алжабр ва-л-муқобала»га ҳам шарҳ ёзиб, ал-Хоразмий ижодини исботлашга ёрдам берган. Араб рақамлари учун ўнлик ёзувни Санад ибн Али киритган.
Ибн Абу Усайбиянинг ёзишича: Бану Мусонинг укалари касбий ҳасад туфайли уни Аббосий халифаси Мутаваккилнинг пойтахти Самаррадан узоқлаштириб, Санад ибн Алини Бағдодга жўнатишди. Бану Мусонинг укалари Жаъфар ва Аҳмад катта канал қазиш ишини Ал-Фарғонийга топширишди. Улар шу тариқа энг яхши муҳандис Санад ибн Алига эътибор бермадилар. Ал-Фарғоний каналнинг бошланиш ерини чуқурроқ қилгани сабабли сув Ал-Жафариянинг янги гарнизонига етиб бормади, деган гаплар чиқди.
Бу хабар Мутаваккилни қаттиқ ғазаблантирди, Бану Мусонинг икки укаси Санад ибн Алининг ўз жонини хатарга қўйиб ал-Фарғонийнинг ҳисоб-китобларининг тўғрилигини тасдиқлашга тайёрлиги туфайлигина оғир жазодан қутулиб қолди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!У «Зижус Синдҳинд»ни таржима қилган ва таҳрир қилгани маълум. «Зижус Синдҳинд» мусулмон оламида тақдим этилган биринчи астрономик жадвал эди. Математик сифатида Санад ибн Али ал-Хоразмийнинг ҳамкасби эди ва Ёқуб ибн Тариқ билан яқиндан ҳамкорлик қилган. Улар биргаликда Ер ва бошқа астрономик жисмларнинг диаметрини ҳисоблаб чиқишган. У «Китоб алжабр ва-л-муқобала»га ҳам шарҳ ёзиб, ал-Хоразмий ижодини исботлашга ёрдам берган. Араб рақамлари учун ўнлик ёзувни Санад ибн Али киритган.
Ибн Абу Усайбиянинг ёзишича: Бану Мусонинг укалари касбий ҳасад туфайли уни Аббосий халифаси Мутаваккилнинг пойтахти Самаррадан узоқлаштириб, Санад ибн Алини Бағдодга жўнатишди. Бану Мусонинг укалари Жаъфар ва Аҳмад катта канал қазиш ишини Ал-Фарғонийга топширишди. Улар шу тариқа энг яхши муҳандис Санад ибн Алига эътибор бермадилар. Ал-Фарғоний каналнинг бошланиш ерини чуқурроқ қилгани сабабли сув Ал-Жафариянинг янги гарнизонига етиб бормади, деган гаплар чиқди.
Бу хабар Мутаваккилни қаттиқ ғазаблантирди, Бану Мусонинг икки укаси Санад ибн Алининг ўз жонини хатарга қўйиб ал-Фарғонийнинг ҳисоб-китобларининг тўғрилигини тасдиқлашга тайёрлиги туфайлигина оғир жазодан қутулиб қолди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













