Жаекоо ва Омода автомобиллари нима учун оммалашмоқда?

Ҳар бир ўн йилликнинг ўзига хос тиmsоли бўлган автомобиллари мавжуд. Масалан, 1980-йилларда BMW 3 Сериес (Э30), 1990-йилларда Subaru Импреза ВRX, 2000-йилларда BMW Mини ва 2010-йилларда Tesla Модел С каби моделлар автомобил саноати тарихида муҳим ўрин эгаллаган. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.
Ҳозирги ўн йилликда қайси автомобиллар тарихда қолишини вақт кўрсатади, бироқ Жаекоо 7 модели аллақачон бозорнинг диққат марказига тушиб улгурди. Дилерларнинг фикрича, ушбу брендларнинг муваффақияти тасодиф эмас.
Омода ва Жаекоо автомобилларининг харидорлар орасида тез оммалашишига замонавий дизайн, илғор технологиялар ва мақбул нарх сиёсати сабаб бўлмоқда. Айниқса, кроссовер сегментидаги рақобат кучайиб бораётган бир пайтда, ушбу брендлар ўзига хос ёндашувни таклиф этмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, ушбу автомобилларнинг двигател самарадорлиги ва салон жиҳозланиши харидорлар кутганидан ҳам юқори натижаларни кўрсатмоқда. Бу эса бренднинг қисқа вақт ичида катта бозор улушини эгаллашига хизмат қилди.













