Павел Дуров муваффақиятга интилаётган ёшларга муҳим маслаҳат берди

Павел Дуров муваффақиятга интилаётган ёшларга муҳим маслаҳат берди
Фото: Lady-mail.ru
Telegram тармоғи асосчиси Павел Дуров муваффақиятга эришмоқчи бўлган ёшларга ўз тавсияларини берди. Telegram’да эълон қилинган постда тадбиркор ёшларни ҳеч қачон спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликка чақирди.

Бирор каттароқ лойиҳани бошламоқчи ёки катта нарса яратмоқчи бўлган 20 ёшли йигитларга маслаҳат беришим керак бўлса, уларга ҳеч қачон алкоголь ичимликларини истеъмол қилманг, деган бўлар эдим”, деб ёзди Дуров.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, спиртли ичимликлар инсон онги, идрокини ҳамда ички сезгисини бир неча кунга блоклаб қўяди.

Ушбу зарарли одат вақтинчалик кайфиятингизни кўтарса-да, бу худди кредит олишга ўхшайди — сиз бадални фоизи билан қайтаришингизга тўғри келади”, дейди тадбиркор.

Шунингдек, Дуров ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиш бирор соҳада катта ютуққа эришиш имкониятларини оширишини айтиб ўтди ҳамда 20 йил давомида ҳеч қачон спиртли ичимликлар истеъмол қилмаганини маълум қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.