Иш жойида бўйиндаги оғриқни камайтириш йўллари

Иш жойида бўйиндаги оғриқни камайтириш йўллари
Иш жойида бўйиндаги оғриқни камайтириш йўллари

Замонамизнинг энг кенг тарқалган муаммолардан бири – бўйин ва белдаги оғриқлар ҳисобланади. Одатда бундай оғриқлар кўпинча ўтириб ишлайдиганларни айни иш вақтининг ўртасида безовта қилади.

1. Иш жойини замонавийлаштиринг

Клавиатурани тирсаклар 90 даражали бурчак остида букиладиган ва стол устидан осилиб турмайдиган қилиб жойлаштиринг. Қўлнинг бундай ҳолати билакларни чарчашдан сақлайди.

2. Ўриндиқни алмаштиринг

Шифокорлар махсус ортопедик ўриндиқларни тавсия қилади. Бундай ўриндиқлар мушаклардаги кучланишни юмшатиш ва белдаги босимни камайтириш билан букчайишнинг олдини олишга ёрдам беради.

3. Машқ қилиш вақти

Иш куни давомида ҳар 45—60 дақиқада туриш ва машқ қилиш жуда муҳимдир. Бу танани ўтириш ҳолатида тутиб турувчи мушакларнинг маълум гуруҳлари кучланишини енгиллаштиришга ёрдам беради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.