Қайси витаминлар соч тўкилишини камайтиришга ёрдам беради?

Соч тўкилиши кўплаб инсонларни безовта қиладиган муаммолардан бири ҳисобланади. Мутахассислар бу ҳолатга стресс, нотўғри овқатланиш, гормонал ўзгаришлар ёки организмда витаминлар етишмаслиги сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
Шифокорлар айниқса B гуруҳи витаминлари соч саломатлиги учун муҳим эканини айтади. Жумладан, биотин деб аталувчи B7 витамини соч илдизларини мустаҳкамлаш ва соч ўсишини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. Бу витамин тухум, ёнғоқ, банан ва балиқ маҳсулотларида кўп учрайди.
D витамини ҳам соч тўкилишига таъсир қилувчи омиллардан бири ҳисобланади. Организмда ушбу витамин камайганда соч фолликуллари заифлашиши мумкин. Мутахассислар қуёш нуридан меъёрда фойдаланиш ва Д витаминига бой маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия этади.













