Қулупнайни қандай тўғри ювиш керак?

Қулупнайни қандай тўғри ювиш керак?

Қулупнай — ёзнинг энг севимли ва мазали неъматларидан бири. Аммо уни ювмасдан истеъмол қилиш соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин.

Кўпчилик қулупнай юзасида кўзга кўринмас микроорганизмлар, ҳашарот қолдиқлари ва пестицидлар бўлиши мумкинлигини билмайди. Шунинг учун уни оддий сувда чайиш ҳар доим ҳам етарли эмас.

Энг тўғри усул — махсус эритма тайёрлаш:

- 1 литр сув;

- 1 чой қошиқ истеъмол содаси;

- 1 ош қошиқ туз.

Қулупнайни қандай тўғри ювиш керак?

Қулупнайни шу эритмада 5 дақиқа давомида ушлаб туринг. Бу усул:

- гижжа тухумлари ва майда ҳашаротларни йўқ қилади;

- пестицид ва кимёвий қолдиқларни камайтиради;

- зарарли бактерияларни бартараф этади.

Сўнг меваларни тоза сувда яхшилаб чайиб олинг.

Натижада мева янада тоза, хавфсиз ва истеъмол учун яроқли бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.