Сўм долларга нисбатан энг кўп мустаҳкамланган миллий валюта бўлди


Аввал хабар берганимиздек, сўнгги кунларда Ўзбекистонда АҚШ долларининг курси сезиларли равишда пасаймоқда. Жорий йил бошидан буён сўм долларга нисбатан деярли 8 фоизга кучайди.
Иқтисодчилар охирги 10 савдо сессиясини таҳлил қилди. Натижалар шуни кўрсатдики, сўм долларга нисбатан энг кучли миллий валюта бўлди.
10 сессия давомида сўм 1,9 фоизга мустаҳкамланди. Таққослаш учун, шу даврда рубль 1,2 фоизга, тенге 0,1 фоизга кучайди.
Шунингдек, франк 1,1 фоизга, евро эса 0,8 фоизга мустаҳкамланганини қайд этиш мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.











