Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 май куни амал қиладиган янги қийматларини маълум қилди.

Унга мувофиқ:

— доллар 10,94 сўмга ошиб, 11 986,30 сўмни ташкил қилди;

— евро 83,08 сўмга арзонлаб, 13 937,67 сўмга тушди;

— рубль 0,7 сўмга юқорилаб, 163,61 сўм бўлди.

Бундан олдин доллар курси 98,06 сўмга пасайиб, 11 975,36 сўм даражасида қайд этилганди. Шунингдек, мамлакатда ушбу валюта курси 30 апрель куни 12 минг сўмлик чегарадан пастлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2026 йил 9 августдан эътиборан банклар орқали паспортсиз 500 долларгача нақд хорижий валюта сотиб олиш имконияти яратилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.