ЕИ элчиси Ўзбекистондаги валюта сиёсатини танқид қилди

ЕИ элчиси Ўзбекистондаги валюта сиёсатини танқид қилди
2017 йил 4 май куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги идорасида ОАВ вакиллари иштирокида пресс-конференция ташкил этилди. Тадбирда ЕИ Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс ўзининг баёноти билан иштирок этди.
ЕИ элчиси Ўзбекистондаги валюта сиёсатини танқид қилди
Эдуардс Стипрайс

Анжуман давомида элчи Ўзбекистондаги валюта сиёсатига ўз муносабатини билдириб ўтди:
\"Ўзбекистондаги мавжуд валюта сиёсати кўп ҳолларда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилади. Бу ҳеч кимга сир эмас. Айни дамда, бу Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳал этилаётган муҳим масалалардан биридир.

2017-2021 йилларда бешта устувор йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳаракатлар стратегиясида валюта тизимини тартибга солиш учун бозор воситаларини жорий этилиши қайд этилган ва бу хорижлик сармоядорлар учун кучли ишора бўлиши мумкин\", - дейди ЕИ делегацияси раҳбари.

Элчининг сўзларига кўра, инвестициялар фойда кўришнинг имкони йўқ бўлган ерга эмас, бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратилган муҳит томон ошиқади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.