Алишер Усмонов Forbes’нинг янгиланган рўйхатида 5 поғона пастлаб кетди

Алишер Усмонов Forbes’нинг янгиланган рўйхатида 5 поғона пастлаб кетди
Forbes Россиянинг энг бадавлат 200 тадбиркорини ўз ичига олган навбатдаги йиллик рейтингни эълон қилди.

Унда биринчи ўринни 19,1 миллиард доллар билан Новолипецк металлургия комбинати эгаси Владимир Лисин эгаллади.
Алишер Усмонов Forbes’нинг янгиланган рўйхатида 5 поғона пастлаб кетди
Кейинги ўринларда Алексей Мордашов (18,7 миллиард доллар), Леонид Михельсон (18 миллиард доллар), Вагит Алекперов (16,4 миллиард доллар), Геннадий Тимченко (16 миллиард доллар), Владимир Потанин (15,9 миллиард доллар), Андрей Мильниченко (15,5 миллиард доллар), Михаил Фридман (15,1 миллиард доллар) ва Виктор Вексельберг (14,4 миллиард доллар) қайд этилди.

USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов 12,5 миллиард доллар билан 10-ўриндан жой олди. У ўтган йилги рейтингда 15,2 миллиард доллар билан 5-ўринни эгаллаганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.