Standard & Poors Ўзбекистоннинг суверен рейтингини эълон қилди

Standard & Poors Ўзбекистоннинг суверен рейтингини эълон қилди
Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинги халқаро Standard & Poors компанияси томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли дефолт рейтинги \"BB-\" ва қисқа муддатли дефолт рейтинги - \"B\" (барқарор) деб баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Fitch Ratings Ўзбекистоннинг биринчи суверен рейтингини эълон қилганди.

Fitch Ratings Ўзбекистонга хорижий ва миллий валютада «BB-» даражасида узоқ муддатли рейтинглар берди. Прогноз - барқарор.

«Ўзбекистоннинг рейтинглари юқори хомашё қарамлиги, юқори инфляция ҳамда аҳоли жон бошига паст ЯИМ фонида ишончли суверен мувозанат, давлат қарзининг пастлиги ва ўсиш суръатларининг тезлиги билан ажралиб туради», - дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.