Покистон бош вазири Самарқанд шаҳрига етиб келди

Покистон бош вазири Самарқанд шаҳрига етиб келди
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Покистон бош вазири Самарқанд шаҳрига етиб келди
Фото: Президент матбуот хизмати
Сўнг Покистон бош вазири Ҳазрати Хизр мажмуасига келиб, Биринчи Президент Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Покистон бош вазири Самарқанд шаҳрига етиб келди
Фото: ЎзА
Покистон бош вазири Самарқанд шаҳрига етиб келди
Фото: ЎзА
Бундан аввал Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов, Россия президенти Владимир Путин кутиб олинганди.

14 сентябрь куни Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Хитой раиси Си Цзиньпин ташриф буюрганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.