Қиблага оёқ узатиб намоз ўқиш ҳақида

Қиблага оёқ узатиб намоз ўқиш ҳақида
CАВОЛ:
Домла оёғим синиб, намозни ўтириб ўқияпман. Қиблага орқамни қилиб ўқияпман. Қиблага караб ўтирсам оёғимни қиблага узатган бўляпман. Тўғри йўл кўрсатинг, илтимос. Жавоб учун катта раҳмат.

ЖАВОБ:
Қиблага юзланиб намоз ўқиш намознинг шартларидан биридир. Яъни, ушбу шарт бажарилмаса, намоз дуруст бўлмайди. Қиблага узрсиз оёқ узатиш макруҳ бўлади. Лекин оёғини бука олмайдиганлар ёки ётган ҳолида намоз ўқишга мажбур бўлганлар оёғини қиблага узатиб намоз ўқишлари макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.