Энди орқа ўриндиқдаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиши керак бўлади

Энди автомобилнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарларини тақиб олишлари керак. Бу Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорида айтилган, деб ёзмоқда ЎзА.
Ҳужжатда транспорт воситасининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарларини тақиб олишлари инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим эканини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши кераклиги қайд этилган.
Аввалроқ йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













