Жиззахда йўловчи ташувчи автобус ЙТҲга учради

Жиззахда йўловчи ташувчи автобус ЙТҲга учради
\"\"
Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда йўловчи ташувчи автобус билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Вилоят ЙҲХБ ушбу ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу ҳодиса 15 июль куни тахминан соат 13:00 ларда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга Тошкент—Самарқанд М39 автомобиль йўлининг 997 километрида содир этилгани маълум бўлди.

Yutong йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ-130” юк автомашинаси орқасига урилган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, транспорт воситалари техник шикастланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.