Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
\"\"
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида 20 августдан бошлаб тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Тошкент—Будапешт йўналишида амалга оширилган илк парвозда йўловчилар билан бир қаторда Ўзбекистон авиация маъмурияти вакилларидан иборат делегация Венгрияга борди. Ференс Лист номидаги халқаро аэропортда илк рейс тантанали равишда кутиб олинди. Ташриф давомида Венгрия фуқаро авиация бошқармаси бош директори Мате Лоуингер билан музокаралар бўлиб ўтди.

Тошкент—Будапешт ўртасидаги мунтазам авиақатновлар Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан ҳафтада бир маротаба амалга оширилади. Рейслар Airbus А-320 ҳаво кемасида бажарилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.