Бугун Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» ўтказилади

Бугун Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 22 сентябр куни Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» ўтказилади.

Тадбирдан асосий мақсад автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосфера ифлосланишини камайтиришга ҳисса қўшиш, қолаверса, пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат.

«Автомобилсиз кун»да шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферани камроқ ифлослантирадиган транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.