«С5+1» саммити раҳбарлари қўшма баёноти эълон қилинди

«С5+1» саммити раҳбарлари қўшма баёноти эълон қилинди

19 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида бўлиб ўтган «С5+1» (Марказий Осиё + АҚШ) саммити раҳбарларининг қўшма баёноти Оқ уй сайтида эълон қилинди.

Томонлар савдо, энергетика, иқлим ва хавфсизлик каби мавзуларда ўзаро ҳамкорлик қилишга эътибор қаратдилар.

Қўшма баёнотнинг мазмуни қуйидагича:

- давлатлар барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади;

- С5+1 платформаси орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо, энергетика, иқлим ва хавфсизлик каби мавзуларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва «жамоавий ечим учун юқори даражадаги мулоқотни давом эттиришга интилиш» ниятида;

- «минтақадаги мураккаб муаммоларни ҳал қилиш ва юзага келаётган таҳдидларни бартараф этиш учун барқарор ҳамкорлик» қарашларига қўшилиш;

- глобал муаммоларга минтақавий ечим топиш бўйича С5+1 мақсадларига риоя қилиш;

- Марказий Осиёда хавфсизликни кучайтириш, иқтисодий барқарорликни ошириш, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;

- учрашув АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг навбатдаги боби бўлиб, С5+1 механизмининг муҳимлигини таъкидлайди;

- АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари Афғонистондаги вазият шароитида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ниятида;

- транспорт йўналишларини диверсификация қилиш учун Транскаспий савдо йўлини, энергия инфратузилмасини янада ривожлантириш ва Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғловчи транспорт тармоқларини кенгайтириш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташриф дастурига мувофиқ 19 сентябр куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг «C5+1» форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.

Тадбирда АҚШ президенти Жозеф Байден, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.