Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Lada Vesta ағдарилиб кетди

Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Lada Vesta ағдарилиб кетди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ва Lada Vesta автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙТҲ ҳақида маълумот тақдим этди.
 
2024 йил 11 январ куни соат 09:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида Lacetti русумли автомашинаси иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Lada Vesta русумли автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Lada Vesta ағдарилиб кетди

Натижада Lada Vesta транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йуқ.
Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Lada Vesta ағдарилиб кетди
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.