Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 2 май куни 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди. Унинг рафиқаси, актриса Адолат Кимсанова 2022 йилда турмуш ўртоғининг хасталиги, тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолгани ҳақида сўзлаб берганди.
Машраб Кимсанов “Водиллик келин”, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар”, “Масхарабоз”, “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Онагинам орзуси” каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Режиссёр сифатида эса “Тоғлик куёв” ва “Беш қисмат” номли фильмларни суратга олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди. Унинг рафиқаси, актриса Адолат Кимсанова 2022 йилда турмуш ўртоғининг хасталиги, тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолгани ҳақида сўзлаб берганди.
Машраб Кимсанов “Водиллик келин”, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар”, “Масхарабоз”, “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Онагинам орзуси” каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Режиссёр сифатида эса “Тоғлик куёв” ва “Беш қисмат” номли фильмларни суратга олган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













