Саудия Арабистони Қурбон ҳайити санасини эълон қилди

Саудия Арабистони Қурбон ҳайити санасини эълон қилди
Фото: Dhul Hijjah
Саудия Арабистони ислом тақвимидаги энг муқаддас ойлардан бири бўлган Зулҳижжа ойи бошланишидан дарак берувчи Зулҳижжа ярим Ойининг кўринганини эълон қилди.

Ярим Ой кўринганидан сўнг (Ийд ал-Адҳа) Қурбон ҳайити 16 июнь куни нишонланиши кутилмоқда. Мусулмонларнинг асосий байрами олдидан арафа куни эса 15 июнга тўғри келмоқда.

Қироллик Олий суди бир кун аввал аҳолини Зулҳижжа Ойини кузатишга чақирган.

Қурбон ҳайитида мусулмонлар биргаликда намоз ўқийдилар, хайрия ишлари билан шуғулланадилар ва одатда қўй сўйиб, қурбонлик келтирадилар. Исломнинг беш арконидан бири бўлган ҳаж зиёрати шу ойда амалга оширилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.