Абитуриентлар учун муҳим янгилик эълон қилинди

Абитуриентлар учун муҳим янгилик эълон қилинди
my.gov.uz портали орқали 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига онлайн ҳужжат топшириш бошланди.

Жорий йилда қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади.

1- босқич (5 июндан 25 июнгача):
- Тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтилади;
- Фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудуди танланади;
- Касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган ОТМ белгиланади (агар мавжуд бўлса).

2-босқич (тест синовлари якунлангач 15 кун ичида):
- Олий таълим муассасаси;
- Бакалавриат таълим йўналиши;
- Таълим шакли танланади.

Шунингдек, танлов устуворлиги кўрсатилади: «Давлат гранти» ёки «Тўлов-контракт».

Эслатилишича, тест синови натижалари – эртаси кунига, мандат натижалари эса танлов якунланганидан кейин бир ҳафта ичида эълон қилинади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.