Тошкентдаги ресторанлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкентдаги ресторанлардан бирида ёнғин чиқди
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Учтепа туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 21 июнь куни соат 08:08 да Учтепа тумани Катта Қани кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 08:16 да етиб бориб, ёнғин соат 08:31 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида ресторан ҳудудининг газ тақсимлаш хонасида бўлган газ тақсимлаш ускунаси ва 5 квадрат метр майдонда тахта бўлаклари ёнган.

\"Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади\", — дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.